БОЛА АЗИЗ – ОДОБИ УНДАН АЗИЗ

Бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз баркамол авлодни тарбиялашдир. Болалар тарбиясига нафақат оила, таълим-тарбия муассасалари ҳам масъулдир. Чунки фарзанд тарбияси кўп омилларга, аввало, ахлоқий-маънавий муҳитга ҳам боғлиқ. Таълим муассасалари билан оила ҳамкорлиги бунда муҳим аҳамиятга эга. Она юртига муҳаббатни шакллантириш, маърифатли ва маънавиятли шахс сифатида вояга етишини таъминлаш, болаларнинг маънавий баркамол ва жисмонан соғлом бўлишлари биз, тарбиячиларнинг муқаддас бурчимиздир.

Шуниси қувонарлики, ҳозирда оилаларда фарзанд тарбиясига бўлган эътибор кундан-кунга кучаймоқда. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг маърифатли ва саодатли бўлишини истайди ва бунга эришиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, биз мактабгача таълим тизими ходимлари ота-оналар билан ҳамкорликда болалар тарбиясига ҳеч қачон бефарқ бўлмайлик. Фарзандларимиз таълим-тарбиясига бўлган эътиборни ўзлигимиз ва келажакка бўлган эътибор деб билиб, ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш, соғлом ўсиши, тўғри тарбия ҳамда таълим олишини таъминлаш барчамизнинг бурчимиз эканлигини ҳеч қачон унутмайлик. Инсон ҳаёти давомида бирор шахсни ўзига ўрнак деб билади, Биз тарбиячилар ҳамда ота-оналар фарзандларимиз учун ўрнак бўлайлик.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, тили, миллати, дини ва анъналарига содиқ бўлиб камол топишсин.

Муаззам ҒОФУРОВА,

30-ДМТТ тарбиячиси.