«УЙЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ КУБОГИ»

Бояғон МФЙда жойлашган сунъий қопламали мини футбол майдонида тумандаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари  ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича «Уйчи тумани ҳокими кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз баҳслардан сўнг фахрли 1-ўринни Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими жамоаси эгаллади. Кейинги ўринларни туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда туман электр тармоқлари корхонаси жамоалари қўлга киритдилар.

Мусобақа якунидаги тақдирлаш маросимида маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти бирлашган қўмитаси раиси Икромжон Солиев, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъул ходими Абдурашид Болтабоев, туман спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Камолиддин Раҳимжоновлар ғолиб жамоаларни табриклаб, қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

*40-мактабда туман ХТБ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия бўлими, «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси, Ёшлар агентлиги ташаббуслари билан ёшлар ўртасида стол тенниси мусобақаси ташкил қилинди. Унда 1, 26, 28, 38, 45, 40-мактабларни битирган, уюшмаган ёшлар туман биринчилиги бўйича беллашдилар. Ғолибларга «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

*1-сонли касб-ҳунар мактабида Наманган вилояти маҳаллаларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол туридан 3 босқичли «Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи соврини учун» мусобақалар бўлиб ўтди. Тумандаги 4 та сектор ғолиблари – Боғ кўча, Гулзор, Зиёкор, Исломобод МФЙлари жамоалари ўртасида 2-туман босқичи мусобақалари ташкил этилди.

Якунда ғолиблар муносиб тақдирланди.

Неъматилла РАҲИМОВ,

«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.