Баҳорни соғиниб…
Ухлаётган боғларни кездим,
Ажиб гўзал ҳисларни сездим,
Қор-қировли қишдан ҳам бездим,
Фақат сени соғиндим, Баҳор.
Маржон терган шохларинг кўрдим,
Гуллар қўшиб сочларим ўрдим,
Кетсам дея ёлвориб кўрдим,
Фақат сени соғиндим, Баҳор.
Ёзда мазза ўйнадим шодон,
Хирмонлар ҳам бўлар тўла дон,
Аммо қалбим ўксинар ҳар он,
Фақат сени соғиндим, Баҳор.
Ҳамма фасл азиздир менга,
Лекин қалбим ўртоқдир сенга,
Сенга битдим юракдан ашъор,
Фақат сени соғиндим, Баҳор.
Ноила ҲОЖИМАТОВА.
36-мактаб ўқувчиси.

