ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ САРИ
«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши қошидаги «Ёшлар ижтимоий хизматлари» маркази томонидан яқинда туманимиз ёшларини ушбу марказга жалб этиш, муаммоларини ўрганиш юзасидан ижтимоий сўровлар ташкил этиш ҳамда уларнинг фаол ҳаётий позицияларини шакллантириш мақсадида ҳудудларда «Замонавий таълим сари» лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа доирасида марказ тўгарак раҳбарлари томонидан туманимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи ўқувчи-ёшларга кўчма курслар ҳам ташкиллаштирилди.
Акмал МАМЕДОВ,
«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши қошидаги «Ёшлар ижтимоий хизматлари» маркази координатори.

