«ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ АВЛОД»

Шундай ном олган Республика фестивалининг туман босқичи 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими бошчилигида ташкил этилган ушбу фестивалда 8 та йўналишда учта ёш тоифасидаги истеъдод эгалари ўзаро беллашдилар.
Тадбирнинг иккинчи босқичида туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Якунда фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этувчи 24 нафар ғолиб номи эълон қилинди.
Ғолиб ва совриндорларга Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими раҳбари Эътиборхон Юнусова диплом ва эсдалик совғаларини топширди.
Дилмурод АБДУҚАҲҲОРОВ,
Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими мутахассиси.