ИНТЕРНЕТ КИТОБ ЎРНИНИ БОСМАЙДИ

Ҳозирги кунда интернетдан фойдаланувчилар кўпайиб бормоқда. Аммо интернет китобнинг ўрнини босоладими? Албатта, йўқ. Масалан, интернетдан бирор бадиий асар ўқийлик. Олинган маълумотлар онгимизда китобдан ўқиган асаримизчалик таассурот қолдира оладими?

Энг хатарлиси шундаки, юртимизда интернет орқали турли зарарли оқимларга қўшилиб кетаётган ёшлар ҳам топилади. Аслида ҳозирги замонда интернетдан фойдаланиш дегани компьютер ёки телефондан бош кўтармай ўтириш керак, дегани эмас. Унинг ўрнига китоб ўқишимиз ёки турли фан ва спорт тўгаракларига қатнашишимиз мақсадга мувофиқдир.

Асли инсон ҳаётида бўш вақтнинг ўзи йўқ. Унинг учун ҳар дақиқа ғанимат. Шу вақтлардан бир кунда атиги икки-уч соатини китоб мутолаа қилиш учун сарфласак, айни муддаодир.

Зилола ҒОФУРЖОНОВА,

34-мактаб ўқувчиси.