КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН…

Жойларда олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Яқинда вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғининг алоҳида топшириғига асосан бўлинмамиз 6-7-КЁХҚ шахсий таркибининг сменадан ташқари ходимлари ва «Водийгазтаъминот» УК, «Сувоқава» ДУК туман филиаллари, туман электр таъминоти корхонаси ва «Уйчи аланга ёнғинга қарши кураш» шўъба корхонаси ходимларини жалб этган ҳолда Уйчи шаҳарчасининг Шифокор ва Беруний МФЙларида профилактик тадбирлар ўтказдик.

Ҳудуддаги жами 376 та аҳоли яшаш хонадони кўрикдан ўтказилиб, 1298 нафар фуқаро билан хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича қўшимча йўриқномалар берилди, тадбиркорлар ва фуқароларга ёнғин ўчириш бурчаги, аҳоли яшаш хонадонларининг том қисмига тез аланга олувчи буюмларни босмаслик, уй мўрилари атрофини тоза сақлаш, ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилиш кераклиги тушунтирилди.   2-МТМ, Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида ёнғин ўчириш техникалари намойиши ўтказилди. Шунингдек, Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида профилактика куни доирасида йиғилишлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Бу каби учрашувлардан кўзланган мақсад аҳоли хонадонлари ва халқ хўжалиги масканларида ёнғинлар содир бўлишининг олдини олиш, тадбиркорлар ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишдир.

Аъзамжон АҲМАДЖОНОВ,

туман ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор.