КЎКЛАМ ИЛҲОМИ
Кўклам келиб сепини ёйди,
Нурин сочди осмонда қуёш.
Кўнгил ажиб шодликни туйди,
Чунки лола кўтарганди бош.
Завқ олади ҳар ким ўзича,
Уйғонган чоғ тонг нафасидан.
Бутун олам бу дам ўзгача,
Зилол сувлар шаршарасидан.
Ер бағрида унган гиёҳлар,
Тикламоқда ўз қоматини.
Яшнамоқда гуллаган боғлар,
Кўз-кўз қилиб тароватини.
Мен бу тунни ўтказдим бедор,
Оппоқ тонгни кутдим саҳардан.
Лаҳза – вақтлар кетмасдан бекор,
Хабар берди бахтдан, зафардан.
Бободеҳқон ўз даласида,
Тер тўкмоқда, юмуш билан банд.
Юртимизнинг кўки мусаффо,
Озод халқим толеи баланд.
Пешвоз чиқдим йўлингга яна,
Гулга тўлсин севимли диёр.
Эл тинчлиги қилсин тантана,
Хуш келибсан, эй кўклам, баҳор!
Сен ўзингсан илҳом булоғи,
Шу сабабдан шод ўтар оним.
Яшнайверсин Ватаним боғи,
Омон бўлсин Ўзбекистоним!
Абдумалик ЮСУПОВ.

