МУАССАСАДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ»

8-мактабгача таълим муассасасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказиш анъанага айланган. Бу галги шундай тадбирда тарбиячилар ўз маҳоратларини ташландиқ материаллардан эртак қаҳрамонлари, турли ўйинчоқларни тайёрлаш орқали кўрсатишди. Айниқса, тарбиячилардан Р.Юнусова, М.Жўраева, М.Раҳимова, М.Қулматова, М.Сиддиқова, Н.Нуриддиноваларнинг ишлари кўпчиликка манзур бўлди. Шу куни Ғайрат педагогика коллежи ўқувчилари ҳам ўз кўргазмалари билан фаол қатнашдилар.