ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

Байрам арафасида юз билан юзлашган ҳамда фронт орти меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф уюштирилди.

Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Абдуғаффор Режаббоев, ўринбосари Абдимуталли Нажмиддиновлар ўн беш нафар фронт орти фахрийсининг хонадонига ташриф буюриб, уларни айём билан қутлашди, Президентимизнинг байрам совғаларини топширишди.

Ташрифдан беҳад мамнун бўлган ўнҳаётлик Тўхтахон Нуриддинова, ровотлик Рисолат Иномбоева, ёркатайлик Бодомхон Жакбарова, бирлашганлик Оминахон Дўланова, жийдакапалик Муборак Умарова, Уйчи шаҳарчасидан Бодахон Бойматова, ёрқўрғонлик Нажмиддин Жўраев кабилар хайрли иш бошида турган Юртбошимизни, вилоят, туман ҳокимларини узоқ дуо қилишди.

Муҳаммадали ҚАМБАРОВ.