ҲУШЁРЛИККА УНДАБ…
Ҳозирда бутун дунё аҳолиси учун муаммога айланган диний экстремизмга қарши кураш ҳар бир давлат учун асосий мақсадга айланган. Ислом динини ўзига ниқоб қилган ёвуз кимсаларнинг қилмишлари, инсонларга бешафқатлик, ўз мақсадлари йўлида ҳар қандай ваҳшийлик, қабиҳликлари юрагимизда нафрат туйғуларини уйғотади. Дунёда диний ақидапарастлик ва терроризм билан боғлиқ амалга оширилаётган хунрезликларнинг асл моҳияти ёшлар онгини заҳарлаш, мамлакатимиз ва жаҳон халқларининг тинч турмуш тарзи, фаровонлигини издан чиқариш, инсонларни умумбашарий, миллий ва диний қадриятлардан оғдириш, барча динлар ва миллатлар ўртасида вайронкор ғояларни тарғиб қилишдан иборат эканлиги айни ҳақиқат. Бундай ноқонуний, норасмий ишлар орқасида диний ақидапарастлар ва фундаменталистларнинг ҳаракати барчага аён.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 мартдаги «Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 130-сонли қарори асосида диний ақидапарастлик, догматизм, фундаментализм, экстремизм, терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асосларини шакллантириш, гуруҳ ўқувчиларининг дарслардан сўнг бўш вақтларининг мазмунли ташкил этилишига эришиш, улар ўртасида ноқонуний ва норасмий диний йўналишларга қўшилиб қолишларининг олдини олиш мақсадида коллежимизда «Диний экстремизмга қарши кураш» мавзуси бўйича 1-босқич ўқувчилари билан миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси Мадина Иномова томонидан очиқ дарс ташкил этилди. Дарс жараёнида ўқувчилар диний экстремизм, ақидапарастлик, турли ёт ғояларга берилмаслик ҳақидаги тушунчаларга эга бўлишди.
Шаҳзода УММАТАЛИЕВА,
Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг лаборанти.

