БЕБАҲО ХАЗИНА

Китобга тафаккурнинг толмас қаноти, деб таъриф беришганда унинг маънавий оламини бойитиш, юксак ижодий ва яратувчанлик орзулари ичида ҳаракат қилиб яшаш назарда тутилган бўлса керак.

Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. У нондай азиз, мўътабар ва муқаддас.

Буюк боболаримиз бола тарбиясида китобнинг ўрни беқиёслигини, китобни ниҳоятда қадрлаш, бебаҳо адабий меросдан самарали фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтганлар.

Китобни кўп ўқиган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Шунинг учун ҳам тенгдошларимга кўп китоб ўқишни тавсия қилган бўлар эдим. Чунки китоб комилликка етаклайди.

Китоб

Қатларида битилган ҳикмат,

Шундоққина ўқисанг, етар.

Кўнгил қўйсанг қилиблар ҳиммат,

Дунёсига олиб ҳам кетар.

Кўзинг тиксанг етар бир нафас,

Ҳаёлингни боғласанг бўлар.

Излайди бахт бугун, эртангдан,

Изларингда бу олам кулар.

Сен дўст бўлиб ҳатто ортингдан,

Тугунларин ечар юракнинг.

Дилдан олиб ғамларинг юкин,

Тутқазади тоза тилакни.

Шарт қўймайди дилга ҳеч маҳал,

Ёритади мудом йўлингни.

Ришта боғлаб меҳрдан тугал,

Эзгуликка боғлар қўлингни.

Машҳура АҲМАДЖОНОВА,

Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.