ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАНАМИЗ
«Тил билган – эл билади», -дейди доно халқимиз. Қанча кўп тил ўрганган киши шунча кўп билимга, иқтидорга эга бўлади. Айниқса, инглиз тилига бўлган эҳтиёж йил сайин ошиб бормоқда. Туманимиз мактабларида чет тиллар фан ойлиги доирасида кўплаб очиқ дарслар, тадбирлар ташкил этилди. Бу борада 27-мактабда ҳам намунали ишлар қилинди. Фан ўқитувчиси Наргиза Раҳимова 4-«Б» синфда «Ким энг доно?» мавзусидаги очиқ дарсини интерфаол ўйинлардан фойдаланган ҳолда ўтиб берди. «Капалак уч» ўйини орқали ҳозирги ва ўтган замон феъллари мустаҳкамланди.
-Дарсдан сўнг «Қувноқ инглиз тили» тўгараги машғулотларига 30 нафар ўқувчини жалб этиб, машғулотлар ҳам олиб боряпман, -дейди Наргиза Раҳимова. -Бу машғулотларда ўқувчилар олган билимларини мустаҳкамлаб, қўшимча кўплаб маълумотларни олишяпти.

