ИШБИЛАРМОН АДИБА
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар эшиги очилган. Мана шу имкониятлардан оқилона фойдаланаётганлардан бири Адиба Рустамовадир.
У Халқ банки Уйчи филиалидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 30 млн. сўм миқдорида кредит олиб, жорий йилнинг апрель ойида ўз фаолиятини йўлга қўйди. Бу ёш тадбиркор бугунги кунда миллий пишириқлар, қолипли нон, ҳар турдаги печеньелар, торт ва шунга ўхшаш қандолатчилик маҳсулотларини эл дастурхонига тортиқ қилмоқда. Шунингдек, у икки нафар ўзи тенгқур ёшни иш билан таъминлади.
Замонамиз ҳар бир инсондан, айниқса, тадбиркор ва ишбилармондан ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишни, дунёқараш ва маданий савиянинг юқори бўлишини талаб қилмоқда. Адиба Рустамова партиямизнинг фаол аъзоси. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ислоҳотларга эътибор билан ёндашади. У ўзи ташкил этган кичик корхона фаолиятини янада ривожлантириб, келгусида қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилган.
Шерзод КАМОЛОВ,
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП туман кенгаши аппарати раҳбари.

