Йиғлайсиз
Бойлик деб ғанимга юртин сотганлар,
Қабоҳат домига мангу ботганлар,
Ўзбегим шаънига бўҳтон отганлар,
Бугун дунёларга сиғмай йиғлайсиз.
Шукр қилмадингиз сиз ҳалол ошга,
Ғавғолар ёғдириб бесавдо бошга,
Кўзларни тўлдириб армонли ёшга,
Бугун дунёларга сиғмай йиғлайсиз.
Нопок режаларни тузган сизмасми,
Уйингиз тинчини бузган сизмасми,
Нозик ришталарни узган сизмасми?
Бугун дунёларга сиғмай йиғлайсиз.
Юртбошим кечирди, иймонга қайт, деб,
Аввалгидай комил инсонга қайт, деб,
Сиз бўлса кўрдингиз мусибатни эп,
Энди дунёларга сиғмай йиғлайсиз.
Мунаввар ЖАКБАРОВА,
11-мактаб ўқувчиси.

