ФАРОВОНЛИК МЕЗОНИ

Республикамиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни юксалтириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда амалга ошириладиган энг муҳим вазифаларни ҳаракатга келтирди.

Ушбу Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жойларда мутасадди ташкилот ва идора вакиллари билан аҳоли ўртасида фуқаролар, хусусан, аёлларни тадбиркорликка жалб қилишга қаратилган лойиҳалар, оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, яратилаётган шароитлар, улардан кенг фойдаланиш йўл-йўриқлари хусусида давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қилинмоқда. Мулоқот чоғида юзага келаётган, аҳолини қийнаётган муаммолар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ечимини топишга эътибор қаратилмоқда, керакли кўрсатма ва тавсиялар бериляпти.

Анваржон РАҲМОНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими катта суриштирувчиси.