ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ

Гулбаҳор Ёқуббоева 39-мактабнинг изланувчан муаллималаридан. У йигирма беш йилдан буён бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ беради. Ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик билан келади. Кундалик матбуот нашрлари, айниқса, интернетдан, техника воситаларидан самарали фойдаланиб, ҳар бир дарсда ўқувчиларга кўплаб янгиликларни етказишга ҳаракат қилади. Унинг 1-«А» синфда математика фанидан ташкил этган очиқ дарс машғулоти ҳамкасбларида ҳам қизиқиш уйғотди.

Синфнинг мўъжазгина кутубхонаси бор. Уни ўқувчилар, ота-оналар бойитиб боришяпти.

Суратда: Гулбаҳор Ёқуббоева машғулот пайтида.