ҲАВАС ҚИЛАСИЗ

Ёрқўрғон қишлоғининг Тошлоқ маҳалласи Ахси кўчасида яшовчи Минаввархон ва Ҳусниддин Турсуновлар хонадонига кирган киши ҳавас қилади. Хонадондаги озодалик, айниқса, томорқадан самарали фойдаланилаётгани эътиборингизни тортади.

-Эрта баҳорда рўзғоримиз учун нимаики зарур бўлса, ҳаммасидан экамиз, -дейди оила бекаси Минаввархон. -Ўғилларим Иброҳим, Ҳасанбой юмушларда менга кўмаклашишади. Товуқ, қўй, қорамолимиз бор. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ўзимиздан чиқади. Кўчадан сотиб олишга эҳтиёжимиз йўқ.

Умиджон СУЛТОНОВ.