ДАСТЛАБКИ ҲОСИЛ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Жорий йилда туманимиз фермерлари 320 тонна «Кумуш тола» тайёрлаш мажбуриятини олганлар. Кўзланган ҳосилни етиштириш учун пиллакорлар туну кун меҳнат қилиб, ипак қуртига бор меҳрларини беришмоқда. Ўтган ҳафта дастлабки ҳосил топширилди. Биринчи бўлиб «Уйчи миришкор қаноти» ММТП ҳудудидаги «Қумтепа ниҳоли» фермер хўжалигидан Раҳимахон ва Акрамжон Тўраевлар ҳосилни тарозига қўйишди. У 55 кило тош босди.
«Қашқалдоқ Беруний» СИУдан Комилжон Зокиров 69 («Маъруфжон Мухторжон» ФХ), О.Келдиев номли ММТПдан Валия Тошбоева 66 («Раҳматилла Гулҳаё» ФХ), «Ғайрат Хонобод чашма булоғи» СИУдан Турдали Бобохонов, Малика Камолова 69 килодан, Акмал Қобулов 58, Абдуқаҳҳор Тўраев 79, Наима Тўраева 77,9, Гулнора Муродиллаева 64 килодан («Пилла дурдонаси Адҳамжон» ФХ) пилла топширишди.
Тадбир ниҳоясида биринчи бўлиб ҳосил топширган пиллакорларни туман ҳокими Абдуғани Турдиев, туман ҳокимининг ўринбосари Насибахон Собирова, «Уйчи кумуш толаси» МЧЖ раиси Маъсудахон Холмирзаевалар самимий табриклаб, эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

