ЖАСУРБЕК ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ
Жасурбек Исмоилов 40-мактабнинг 9-синф ўқувчиси. Спортга бўлган иштиёқ уни бундан уч йил аввал 1-БЎСМнинг белбоғли кураш тўгарагига етаклаб келган эди. Тинимсиз меҳнат, мураббийларнинг кўрсатмалари Жасурбекни Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритишида асқотди. 2016 йил Хоразмда бўлиб ўтган 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. У 2017 йили Самарқандда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига саралаш босқичида ғолиб бўлди ва йўлланмани қўлга киритди.
-Жасурбек 38 кг. вазнда гиламга чиқади. Ўзига ўта талабчанлиги, белбоғли курашга бўлган иштиёқи сабаб у қисқа фурсатларда мана шундай ғалабаларни қўлга киритди, -дейди унинг устози, спорт устаси Анваржон Қутбиддинов. -Шу йили 25 март куни Тўрақўрғон шаҳрида ўтказилган навбатдаги Ўзбекистон чемпионатида яна бир бор чемпионлик нашидасини сурди. Ҳозирда Жасурбек жаҳон чемпионати баҳсларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
-Мақсадим жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз, вилоятимиз, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жаҳон чемпиони бўлиш.
Улкан орзу-мақсадлар сари илдам қадам ташлаётган Жасурбекка омад тилаймиз.
Аброр ТОШМАТОВ.

