КУТУБХОНАГА ТУҲФА
Билим масканимизда Бобораҳим Машраб таваллудининг 377 йиллигига бағишлаб ҳамда «Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остида «Китобхонлик байрами ҳафталиги» уюшқоқликда ўтказилди. Барча синфларда «Китоб – беминнат устоз» мавзусида расмлар танлови уюштирилди. Ғолибларга мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.
Кутубхона мудири Дилрабо Дадабоева ҳамда синф раҳбарлари Раънохон Мўминова, Моҳида Аҳмадалиева бошчилигида бошланғич ва юқори синфлар ўқувчилари ўртасида ташкил этилган тадбирлар давомида янги бадиий адабиётлар мактаб кутубхонасига совға қилинди.
Илҳомжон ШАРОФИДДИНОВ,
37-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
Суратда: кутубхона мудири Дилрабо Дадабоева (ўртада) китобхон ўқувчилар даврасида.

