МАШРАБНИ ЁД ЭТИБ…
Коллежимизда тасаввуф илмида Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Алишер Навоий каби буюк мутафаккирларнинг издоши бўлган Бобораҳим Машраб таваллудининг 377 йиллигига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Унда ахборот ресурс марказининг «Фаол китобхонлар» клуби аъзолари томонидан адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчиларга маълумот берилди. Айниқса, ўқувчилардан Ҳалима Неъматуллаева, Шоҳсанам Холмирзаевалар ўзбек мумтоз шеъриятига янгича руҳ ва ўзига хос ижодий нафас олиб кирган бобомиз шеърларидан намуналар ўқишди.
***
ХАЛҚИМИЗНИНГ ОТАШҚАЛБ ФАРЗАНДИ
Мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Фаол китобхонлар» клуби аъзолари билан биргаликда кеча ташкил этдик.
Унда Шароф Рашидовнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, биринчи шеърий китоби ва шоирнинг мақоланавис-публицистликдан камолга етиб, адиб даражасига кўтарилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбирда ижодкорнинг шеърларини ифодали ўқиган Ф.Орифжонова, Н.Абдулҳамидова, М.Жалолова, М.Алижоновалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, марказимиз томонидан китоб кўргазмаси ташкил этилди.
Дилфуза ОДИЛОВА,
Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг АРМ раҳбари.

