«ШАМСИДДИН ОТА» ЧОЙХОНАСИ

Уйчи шаҳарчасидаги  «Шамсиддин ота» оталар чойхонаси яқинда қайта таъмирланиб, бу ерда мижозлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Чойхона атрофига анвойи гуллар экилиб, чиройига чирой қўшилди. Бу ерда соя-салқин берувчи дарахтлар, сув пуркагичлар кишига ҳузур бағишлайди. Мазали таомлар, намунали хизматдан хўрандалар мамнун.

Суратда: чойхонанинг очилишида қатнашган фахрийлардан бир гуруҳи.