МИРИҚИБ ҲОРДИҚ ЧИҚАРИШМОҚДА

Мана, бир неча кун бўлдики, ўқув йили якунланиб, ўқувчиларнинг ёзги таътили бошланди. Туман халқ таълими МФМТТЭ бўлимига қарашли 44 та мактабдан 11 тасида қисқа муддатли болалар соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди. Ўн кун мобайнида 950 нафар ўғил-қиз дам олдирилиб, турли хил фан, спорт тўгаракларига жалб қилинади.

Бу борада 21-мактабда ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур маскан ҳудуди ободонлаштирилиб, болаларнинг мириқиб дам олишлари учун шароитлар яратилди.

-Оромгоҳимизда 1-7-синфлар ўқувчиларидан 100 нафари мароқли дам олмоқда, -дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шаҳлохон Мирзаева. -Болаларнинг ҳар бир кунини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш учун турли маданий-маърифий тадбирлар уюштиряпмиз. Зулхумор Юнусова, Ҳулкар Абдураззоқова, Ҳилола Валиева сингари жонкуяр тарбиячилар ташаббуси билан оромгоҳда «Қувноқ стартлар», «Китоб бизнинг дўстимиз» каби мавзуларда қизиқарли мусобақа, адабий кечалар ташкил этилмоқда. Бу болаларнинг олган билимларини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда.

Оловиддин ОЧИЛОВ,

туман халқ таълими МФМТТЭ бўлимининг маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича шўъба раҳбари.