МУАММОЛАР ЕЧИМИ ТОПИЛМОҚДА

Коллежимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси мудири Жамолиддин Низамов, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Ҳамидов, мутасадди ташкилот, корхона раҳбар-ходимлари ва Халқ қабулхонасига мурожаат этган фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда Деҳқон МФЙда яшовчи Роҳатхон Жўраева, Маҳмуджон Мамадалиев ҳамда Баландариқ МФЙда яшовчи Хуршида Муҳаммадшаеваларнинг уй-жой берилишини сўраб қилган мурожаатлари муҳокама қилиниб, мамлакатимизда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2006 йил 30 декабрдаги 272-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилиши, унга кўра якка тартибда уй-жой ажратилиши тўхтатилганлиги, ҳозирги кунда «Ким ошди» савдоси орқали олиш мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, Бўстон МФЙда яшовчи Авазбек Салимовнинг ишга жойлашиш масаласида, Дўстлик МФЙда яшовчи Мавлуда Шарофиддинованинг фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ўрганилиб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Баҳодир БЕКТЎРАЕВ,

Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳуқуқшуноси.