ТАРҒИБОТНИ КУЧАЙТИРИБ…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майда «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2992-сонли қарори эълон қилинди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида туман ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор Аъзамжон Аҳматжонов мухбиримизга қуйидагиларни сўзлаб берди.
-Қарор талабларини бажариш мақсадида бўлинмамизнинг 2017 йил 31 май куни 11/1-2042-сонли 10 банддан иборат ташкилий ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланди ва ҳафтанинг ҳар чоршанба куни туманимизда ҳам «Ёнғинлар профилактикаси куни», деб эълон қилинди.
Туманнинг чекка қишлоқларида кўнгилли ёнғин ўчириш бўлинмалари ташкил этилиши, ЁХБнинг ёнғин ўчириш автомобиллари, асбоб-анжомлари, қисм биноларини таъмирлаш ва янгисини қуриш, ёнғин техника парки бўлиши, ягона ёнғин техникаси сиёсатини юритиш босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган.
Бундан ташқари, икки ой муддатда ёнғин хавфсизлиги инспекторларига малака талаблари ва уларнинг касб лаёқатини баҳолашнинг рейтинг тизимини, «Ёнғиндаги жасорат учун» ва «Ёнғиндан сақлаш хизмати аълочиси» идоравий кўкрак нишонларини ишлаб чиқиш, қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритиш, давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати касбийлаштирилган қисмлари хизматчилари алоҳида лавозимларининг умумбелгиланган пенсия ёшини камайтириш тўғрисида асосланган таклифлар киритилиши назарда тутилган.
Бўлинмамиз ходимлари томонидан 31 май куни жойларда «Ёнғинлар профилактикаси куни» ўтказилди. Жумладан, 7-КЁХҚ бошлиғи Ш.Сатторов бошчилигида шахсий таркиб билан биргаликда Ҳожиобод МФЙда, 6-КЁХҚ бошлиғи У.Болтабоев бошчилигида шахсий таркиби билан биргаликда Шифокор МФЙ ҳамда касб-ҳунар коллежларида ёнғин ўчириш техникалари намойиши ташкил этилди.
Шунингдек, 7 июнь куни «Умид ниҳоллари» болалар оромгоҳи, 16-МТМ, Беруний, Янгиер МФЙларида ҳам профилактик тадбирлар ўтказилди. Унда иштирок этган фуқаролар, дам олувчилар, тарбиячиларга ёнғин ўчириш техникалари воситалари ёрдамида амалий машғулотлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилди.
Аброр ТОШМАТОВ суҳбатлашди.

