ЯХШИ АНЪАНА
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тизимдаги бошланғич ташкилотлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Касаба уюшма аъзоларини ижтимоий муҳофазалаш, дам олдириш, юбилей тадбирларини ўтказиш анъанага айланган.
Яқинда 7-мактаб жамоасининг ўқув йили якунига бағишлаб туман марказидаги «Танҳо» тантаналар мажмуасида ўтказган тадбири шу масканда фаолият юритган устозлар – бошланғич синф ўқитувчилари Раънохон Жумаева, Зарифа Мўйдинова, Эъзозхон Каримова, рус тили фани ўқитувчиси Алишер Сатторовларнинг юбилейига уланиб кетди. Унда мактаб директори Шаҳобиддин Насриддинов, касаба уюшма қўмитаси раиси Абдумалик Маматовлар сўзга чиқиб, ҳамкасбларига эзгу тилакларини айтдилар.
*********
33-мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтган эъзоз тадбирида шу муассасада ўттиз беш йил самарали фаолият кўрсатган тарбиячилар Собирахон Маматалиева, Ҳафизахон Ҳожимирзаевалар қадрланди.
Юбилярларни муассаса мудираси Ҳабибахон Бекмирзаева, касаба уюшма қўмитаси раиси Наимахон Аҳмедова, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоевлар самимий муборакбод этиб, совғалар топширдилар. Хонандалар Умиджон Қорабоев, Алишер Азимовлар ижросидаги қўшиқлар тадбирга файз бағишлади.

