ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНСИН
Халқимиз «Дон – ризқ-рўзимиз», деб бежиз таъкидламаган. Шу боис бошоқли дон маҳсулотларини ёнғин хавфидан асраш барчамизнинг бурчимиз. 26 та ўрим комбайни ғаллазорларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун дастлабки ва бирламчи ёнғин ўчириш жиҳозлари билан ҳар бири 2 донадан ОП-10 русумли ёнғин ўчиргич, челак, белкурак, супурги ва 2х2 м ҳажмдаги кашма (кигиз) ҳамда 40 литрдан сув сиғимлари билан таъминланди ва қўшимча ўрим комбайнларида қум захираси ташкил этилди. Комбайнларнинг операторлари туман давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан йўриқномадан ўтказилиб, тилхатлар олинди. Ғаллазорларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди ва ўрим комбайнларининг ҳар бири учун ЁХБ ходимлари бириктирилди. Бўлинма томонидан ғаллазорларда тарғибот ишларини самарали амалга ошириш учун 30 та тақиқловчи, 26 та ҳар хил ўлчамдаги ғаллани ёнғиндан асраш бўйича эслатмалар ёзилган плакатлар ишлаб чиқилиб, ўрнатилди.
Ғаллазорларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим бўлади:
-автомобиль ва темир йўллари билан ғаллазор оралиғида 8 метрдан кам бўлмаган йўлаклар очилиши ва 4 метр кенгликда шудгорланиши;
-комбайнлар ва бошқа техникалар носоз учқун ўчиргич ва ёнилғи мойи оққан носоз ҳолда ғаллазорларга кириш тақиқланади;
-ҳар бир комбайн вақтинчалик дала шийпони ва ошхоналар, ғаллазор ва хашак ғарамларидан 100 метр масофа узоқликда жойлашган бўлиши;
-комбайн ва бошқа техникаларга ёнилғи қуйиш ишлари двигателларни ўчирган ҳолда ғаллазорнинг четида кундуз кунлари бажарилиши;
-комбайн ва бошқа техникаларни таъмирлаш ишлари ғаллазордан 30 метр масофадаги узоқликда бажарилиши;
-ғаллазорларда сигарет чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланиши;
-ғалла ўрилаётган майдонларда 1 тадан сув ташиш автомашинаси, соз омочли трактор доимий равишда шай ҳолатда туриши.
Паҳлавон ДАВЛАТОВ,
туман ИИБ ЁХБ катта инспектори, сержант.

