Зафарнома

ТУМАНДА БИРИНЧИ

Уйчи туманида ҳам ғалла ўрим-йиғими қизғин паллага кирди. Биринчи бўлиб ўримга киришилган “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудудидаги  фермерлар шартномавий режани бажариб, зафар қучмоқдалар.

Аъзамжон Маликов раҳбарлигидаги “Абдумалик” фермер хўжалиги ғаллакорлари  30  гектар майдондан 83,5 тонна ҳосил йиғиштириб олиб, ваъдага вафо қилдилар. Ҳар гектар майдондан 45 центнердан ҳосил олинди.

-Тошлоқда дур ундириб, ҳосил яратаётган деҳқонларимиз меҳнатига ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди, – дейди 157-отряд раҳбари Валижон Болтабоев. – Эришилган муваффақиятда оилавий пудратчилардан  Бурхониддин Мирзааҳмедов, Исмоил Жўраев, Абдусаттор Умаров, Илҳомжон   Абдуллаев, комбайн операторлари  Иброҳим Қўчқоров, Акрамжон Азизовларнинг ҳиссаси катта.

Муҳаммадали Қамбаров.

Суратда(чапдан): фермер хўжалиги раҳбари Аъзамжон Маликов, комбайн операторлари Акрамжон Азизов,  Иброҳим Қўчқоров лар ғаллазорда.