ГУЛЧИ ЛАТИФЖОН
Уйчи шаҳарчасининг Навоий маҳалласида яшовчи Латифжон Ҳамдамов гул шайдоси. 2014 йилдан буён вилоятимиз миқёсида ўтказиладиган «Гул байрами»да фаол қатнашиб, Наманган шаҳар ҳокимлигининг «Ташаккурномаси» билан тақдирланади.
Жорий йилда мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган 57-анъанавий «Гул байрами»даги фаол иштироки, ободонлаштириш ва кўкамламзорлаштириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун навбатдаги «Ташаккурнома»ни қўлга киритди.
-Оиламизда гулчилик билан деярли ҳаммамиз шуғулланамиз, -дейди Латифжон. –Отам-онам, укаларим, турмуш ўртоғим Шаҳноза, фарзандларим Асадбек, Ҳилола, Ойдина менинг энг яқин кўмакчиларим. Улар уч юз хилдан ортиқ гулларни парваришлашда ёрдамлашишади.
Латифжоннинг орзулари кўп. Гулчиликни ривожлантириш учун бир қатор режаларни белгилаб олган. Ушбу соҳа ривожи учун кўрсатилаётган эътибор унга шижоат бағишламоқда.

