Шифокорга

(Болалар шифокори Маҳбуба Йўлдошевага)

Оқ халат кийган шифокор,

Қадри ошсин, ўлмасин.

Барчанинг бир хил шиори:

Одам бемор бўлмасин.

Дард чекиб турган маҳалда

Келади минг хил хаёл.

Таҳсин айтгум неча марта,

Қўллари дард кўрмасин.

Кўп шифо топдим ҳаётда,

Дори-дармонлар олиб.

Маслаҳат берди эринмай,

Йўлида йиқилмасин.

Айтган сўзи малҳам бўлиб,

Кишига қувват берар.

Оқ халатли – пок ниятли,

Элидан айрилмасин.

Ёзгин шифокор мадҳини,

Маликжон қалам олиб.

Тутганинг гулдаста бўлсин,

Гулларинг ҳеч сўлмасин.

Абдумалик ЮСУПОВ