ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ
2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Бу борада шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселекторда ҳам Президентимиз томонидан аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.
28 июнь куни 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда вилоят судлари раислари қатнашдилар. Мулоқотни туман ҳокими Абдуғани Турдиев очди. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Акрамжон Шукуров, вилоят иқтисодий суди раиси Сарваржон Раҳмонов, маъмурий ишлар бўйича вилоят суди раиси в.б. Дониёр Тожибоевлар фаолиятлари юзасидан ахборот бердилар, йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтардилар.
Мулоқот давомида келгусида маҳалла фуқаролар йиғинлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

