Аёллар

(Хорижда юрган аёлларга)

Юракни тирнайди дардли аламлар,

Қай йўл танладингиз қоши қаламлар?

Не бўлди сизларга, турфа хаёллар,

Ўзингизни асранг, азиз аёллар.

Чет элга ошиқманг, у ерда не бор,

Наҳот йўқоляпти номус ила ор?

Хорижда бўлмайин асло хору зор,

Ўзингизни асранг, азиз аёллар.

Рўзғор ташвишини бизларга қўйиб,

Бахтнинг сурурини кўнгилда туйиб,

Яқинлар меҳрига бир умр тўйиб,

Ўзингизни асранг, азиз аёллар.

Худойберди ЖАББОРОВ.