Малагим

Санобарсан, қаддинг расо

Ҳатто холинг ҳадсиз шайдо.

Жамолингни этолсам мадҳ

Илоҳий бир малак пайдо.

Ҳолим забун, дилим дилхун,

Таърифга лол, мен ҳам тутқун.

Васлинг ўйлаб ҳаловат йўқ,

Қалам тутиб қолдим беун.

Нетай, жоним, таним ўзга,

Хаёлот ҳам ғамим ўзга.

Висолингнинг ишқи билан

Ўтказган ҳар дамим ўзга.

Қошинг қаро, кўзинг бало,

Васлингга зор бағрим яро.

Ишқи майни келтир, соқий,

Қалбга жойлай мен мубтало.

Айт, ким чизган ҳилолингни,

Нундек чашми зилолингни?

Излай майли маккагача

Лойинг қорган кулолингни.

Исмоил АҚИЛОВ.