Уйчим
Уйчим, сенга бир қўшиқ битай,
Тоғлардаги шалоласимон.
Дўстлар билан қўшилиб айтай,
Найдан чиққан бир ноласимон.
Уйчим, сени мадҳ этай бугун,
Таърифингга лол қолсин жаҳон.
Тупроғингда улғайиб бу кун,
Камол топдим, тинч бўлсин замон.
То тирикман сендан қарздорман,
Таъзимдаман, она диёрим.
Сени доим куйлаб ўтарман,
Токи тушмас қўлимдан торим.
Исмоил Ақилов

