Уйчининг обод ва гўзал масканлари

Туман ободонлаштириш бошқармаси фидойилари туманимизни обод ва гўзал масканга айлантириш учун бор куч-ғайрат, шижоатларини бағишлашмоқда.
Жамоа ишчилари Жийдакапа қишлоғи ҳудудида қад ростлаган янги тураржой бинолари атрофини ободонлаштиришда бу йил ўзгача тарзда ёндашдилар. Туман ҳокимлигининг тавсиялари асосида ташкил қилинган гулхоналар бу ҳудудга ўзгача чирой бахш этмоқда.
Ободонлаштириш ишларида бригадир Нодирахон Жўраева бошчилигида Дилфуза Иброҳимова, Муқаддам Собирова, Турсунали Ҳакимов, Маҳаммадали Маматов каби ишчилар жонбозлик кўрсатишяпти.

