Хиёнат

Қулади тоғдайин ғурурим,

Ўша кун хиёнат гуллади.

Зарба берди тақдир ногаҳон,

Севгилим севгимиз пуллади.

Оҳ, қандайин эзилдинг, юрак,

Айрилиққа бардошсиз кўнглим

Юз ўгириб кетди у малак,

Озор чекар ўтган ҳар куним.

Не қилай, тоғдайин бардошим

Хиёнатнинг макридан кетди.

Айлантирди ёлғон бу бошим,

Мақсадига эришди – етди.

Раҳимжон ШЕРМАТОВ.

Бирлашган қишлоғи.