Ўкинч

Қандай гўзал эди бу ҳаёт,

Танамда жон шамдай сўняпти.

Бу бечора қалбим эса жим,

Ҳаммасига рози, кўняпти.

Кетаяпман баридан кечиб,

Дунё армонларидан безиб.

Юрагимда инграр битта сўз,

Ёлворади қалбимни эзиб.

«Севдим» ёниб, севилмай куйиб,

Ишқ дардида девона бўлиб.

У севмади хиёнат айлаб,

Шу сабабли дил қолди ўлиб.

Ҳа майлига, ожиз муҳаббат

Асрашга ҳам вақтим етмади.

Бахтли этди ишқ, аммо висол

Афсус бизга насиб этмади.

Гулчеҳра МИРЗАЛИЕВА.

Ёрқўрғон қишлоғи.