АЁЛ ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ, ҲАЁТ ДАВОМЧИСИДИР

Ўзбекистон ХДП туман кенгаши «Фаол аёллар» қаноти томонидан «Аёл жамият таянчи, ҳаёт давомчисидир» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Унда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган фаол аёллар, маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимлари қатнашдилар.

Партия туман кенгаши раиси ўринбосари Эъти-борхон Юнусова хотин-қизларнинг сиёсий фаол-лигини ошириш, бандлигини таъминлаш, кам таъминланган, иш ҳақи ва қўшимча даромадларга эга бўлмаган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш бўйича маъруза қилди.

Ватанимизда рўй бераётган буюк ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда хотин-қизларнинг фаоллиги, онг ва тафаккурини бойитишда бундай лойиҳаларнинг ўтказилиши катта аҳамиятга эга.

Моҳира ХОЛМИРЗАЕВА,

“Фаол аёллар” қаноти раиси.