Туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси МАМАСОЛИЕВА НАФИСАХОН ТУРСУНҚУЛОВНА
Н.Т.Мамасолиева 1966 йилда Уйчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1988 йилда Ставрополь давлат педагогика университетини (кундузги) тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. ЎзХДП аъзоси. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
Меҳнат фаолиятини 1988 йилда 5-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1999-2007 йилларда 5-мактаб директори ўринбосари, 2007-2011 йилларда Уйчи спорт коллежининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлаган. 2011 йилдан Уйчи спорт коллежи директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Н.Т.Мамасолиева туман ҳокимининг 2017 йил 18 июлдаги қарори билан туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

