ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 июль куни сенаторлар, депутатлар ва сиёсий партиялар вакиллари билан бўлган учрашуви тарихий аҳамиятга эга бўлди. ЎзЛиДеП туман кенгашида ушбу видеоселектордан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП туман кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари И.Атавалиев маъруза қилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, халқ билан ишлаш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиб, ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўриш, туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари депутатлари таркибида ёшларни кўпайтириш зарур. Сиёсий партиялар аъзолари, маҳаллий депутатлар ўз ваколатларини амалга оширишда ислоҳотлар шиддатидан анча орқада қолаётгани айни ҳақиқат. Бу борада депутатларимиз ҳам юқоридаги барча танқидий фикрлар, таклиф ва тавсиялар асосида ўзининг сайлов округларида яна ҳам фаол бўлишига, сайловчиларнинг ишончини тўлақонли оқлашига ишонамиз. Айрим халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссиялари раислари, депутатлари ҳанузгача маҳаллий вакиллик органи фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари моҳиятини тўлиқ англаб етмаганлар, уларни амалда қўллаш малака ва тажрибасига ҳам етарли даражада эга эмаслар. Президентимизнинг мазкур маърузаси фаолиятимиздаги бу каби кўплаб камчиликларни ҳал этишга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Шерзод КАМАЛОВ,
ЎзЛиДеП туман кенгаши аппарат раҳбари.

