ҚАДРДОНЛАР ДИЙДОРЛАШУВИ

Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мархабат Азимова собиқ «Гулистон» совхозида ўттиз йил бухгалтерлик қилиб, пенсияга чиққан. Умр йўлдоши Раҳимжон ака (охиратлари обод бўлсин) ҳам шу совхозда кўп йиллар механизаторлик қилган. Улар беш нафар фарзандни эл-юрт корига ярайдиган комил инсон, етук кадр қилиб тарбиялашди. Баҳодир туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида бухгалтер, Нодирбек механизатор, Фароғат, Марҳабо ўқитувчи, Илҳомжон тадбиркорлик билан шуғулланади.

Яқинда сўлим масканда Мархабат опани қадрлашга бағишланган тадбир бўлди. Унда собиқ синфдошлар жамулжам бўлиб, дийдорлашишди, Мархабат опага эзгу тилаклар билдиришди.

Суратда: собиқ синфдошлар Мархабат опани (чапдан, тўртинчи) қутлашмоқда.