Сўнмас асло китобдаги нур
«Олқишга сазовор умр» йўллари,
Тип-тиниқ сув кўзим олдида.
Атрофда поёнсиз баҳор гуллари,
Бахмал майсалар ҳам мангу қолдида…
Осмонга қарадим ҳаяжон билан,
Йўқотган нарсамни топгандай бўлдим.
Ҳаётда кўринган бир инсон билан
Одатий ҳолатда суҳбатдош бўлдим.
Жонланди заминда умид дарахти,
Интилиб бўй чўзди мусаффо кўкка.
Бу дарахт гўёки кўпларнинг бахти,
Озод юртимизда турибди тикка.
Биламан, устознинг ёзган китоби
Олис масофадан боқсам кўринур.
Етишсам китобга ҳаёт офтоби,
Вақтлар ўтса ҳам сочиб турар нур.
Абдумалик ЮСУПОВ.

