МАШҒУЛОТДА ТЎПЛАНГАН ТАЖРИБА

12 август куни Президентимизнинг шу йил 13 июлдаги қарорига асосан вилоят ҳудудида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ўз вақтида бартараф этиш юзасидан туман марказий «Пахтакор» ўйингоҳида махсус қўмондонлик ўқув машқи ташкил қилинди.

Тадбирда туман ИИБ ЁХБ, туман тиббиёт бирлашмаси, туман электр таъминоти корхонаси, «Водийгазтаъминот» УК тумангаз филиали, туман «Сувоқава» ДУК, Уйчи почта алоқаси, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этиб, турли ўқув машқлар, амалий махсус тактик ҳаракатларни бажардилар.

Йиғилишда вилоят ФВДТ ходими, подполковник Улуғбек Бобажонов, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Ҳамидов қатнашиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар беришди.

Аброр САБАРАЛИЕВ.