МАШҲУРАНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг вилоят босқичи якуни эълон қилинди. Унга кўра, туманимиз вакили, ёш ижодкор Машҳура Аҳмаджонова ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинацияси бўйича 3-ўринни қўлга киритди ҳамда юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва янгиланишлар ҳақидаги туркум асарлари учун диплом билан тақдирланди.
Машҳурани муваффақияти билан қутлаймиз ва келгусида ҳам доимо омад ёр бўлишини тилаймиз!

