ФАХРЛИ ЎРИНЛАРДА
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўплаб истеъдодли ўқувчилар билим олади. Яқинда Муҳиддин Қориёқубов номидаги республика танловида мазкур мактаб ўқувчилари ҳам муваффақиятли қатнашдилар.
Танловда истеъдодларини намойиш эта олган анъанавий дутор чолғучилиги синфи ўқувчиси Умида Аҳмаджонова олий ўринни эгаллади,
най синфи ўқувчиси Самандар Шарифбоев иккинчи даражали диплом билан тақдирланди. Бу ютуқда уларнинг устозлари Замира Умарова, Абдурасул Муллабоевларнинг ҳиссаси катта. Устозларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

