ИЗЛАНУВЧАН МУАЛЛИМА
Ўқитувчилик касбида чуқур билимдонлик, зукколик, ўз касб маҳоратини мунтазам шакллантириб боришга иштиёқ бўлмас экан, у яхши устоз-ўқитувчи бўла олмайди. Мактабимизда ўз касбининг фидойиси бўлган изланувчан, маҳоратли педагоглар анчагина. Улардан бири инглиз тили фани ўқитувчиси Шоира Мирабдуллаевадир. Унинг ҳозиргача ўндан ортиқ илмий мақоласи вилоят, республика нашрларида ҳамда Россиянинг «Наука и образование сегодня» журналида чоп этилган. Ўтган йили 2-синф ўқувчилари учун мўлжалланган «Мультфильмлар» мавзусидаги очиқ дарси вилоятда оммалаштирилди.
Яқинда ижодкор муаллиманинг 2-синфлар учун ёзган «FRUITS» («Мевалар») мавзусидаги бир соатлик дарс ишланмаси «Бошланғич таълим» республика журналида «Энг яхши бир соатлик дарс ишланмаси учун» номинациясининг ғолиби деб топилди. Ушбу дарс ишланмасида болаларнинг ёзги таътил пайтида мароқли дам олишлари ҳамда ўзлари ёқтирган меваларни инглиз тилида қандай айтилиши, талаффуз қилиниши янги педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда ёритиб берилган.
Рустамжон ҚАМБАРОВ,
3-мактаб директори.

