ТАРҒИБОТНИ КУЧАЙТИРИБ…

2017 йил  13 июндан кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425-ХII-сонли Қонунига ҳам қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Жумладан, 4-модданинг 2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди: «Давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ бошқа объектлар ҳам киритилиши мумкин».

7-модданинг 1-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди: «Хусусийлаштирилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қарорлар қабул қилинадиган давлат мулки объектларини аниқлаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади».

Қонунчиликдаги бу каби ўзгаришларни тарғибот тадбирларимиз орқали аҳолининг кенг қатламига тушунтириб боряпмиз.

Раҳимжон БОЙМИРЗАЕВ,

вилоят Адлия бошқармасининг туман «Ягона дарча» маркази бўлим бошлиғи.