ЭЛЛИК ЙИЛДАН СЎНГ

Ўтган шанба куни «Шаршара»масканида 10-мактабни 1967 йилда тамомлаган собиқ синфдошлар эллик йиллик юбилей тадбирига тўпландилар.

Ўша йили мактабнинг иккита синфини олтмиш олти нафар ўқувчи битирган эди. Уларнинг йигирма бир нафари бугунги саодатли кунларга етиб келолмади. Собиқ синфдошлардан Ҳадича Солиева, Ўктабар Сиддиқова, Тошпўлат Тожибоев, Ғуломжон Жўраевлар ўқитувчи касбини эъзозлашди, Жўрахон Деҳқонов савдо, Абдураҳим Абдураҳмонов қурилиш, Неъматжон Мамажонов бухгалтерлик, Ҳамидхон Бадалов қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали фаолият кўрсатишди. -Қолган  ўқувчилар ҳам ҳаётда ўз ўринларини топиб, бугунги кунда кексалик гаштини суришяпти, фарзанд ва набиралари ардоғида, -дейди тадбир ташкилотчиларидан, бир неча йил туман ДСЭНМда врач ёрдамчиси бўлиб ишлаган Абдуқодир Маматалиев. -Дўстлар дийдорлашуви меҳр-оқибат, садоқат, ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.