ТУҲФА

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида туманимизда бир нечта маиший хизмат шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Обод маҳалласида замонавий, барча қулайликларга эга маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси иш бошлади. Тадбиркор Баҳромжон Қодиров тасарруфидаги ушбу мажмуада ошхона, савдо дўкони, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ерда 10 киши иш билан таъминланди. Уларнинг 4 нафари коллежни битирган ёшлардир.

***

Гулбоғ маҳалласида очилган «Соғломлаштириш маркази» аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. «Гўзаллик салони» ҳам хотин-қизлар учун муносиб совға бўлди. Ушбу салонда педикюр, маникюр, соч бўяш каби хизмат турлари мавжуд.

***

Шифокор маҳалласида хусусий тадбиркор Акрамжон Мадраҳимов ўз ҳисобидан 85 миллион сўм маблағ эвазига маиший хизмат шохобчаси қурди. Бу ерда савдо дўкони, сартарошхона мавжуд, мебеллар савдоси йўлга қўйилган.